АҚШ президенти Дональд Трампни танқид қилган француз олими конференция учун АҚШга келганида мамлакатдан чиқариб юборилди. Бу ҳақда Le Monde хабар берди.
Олим март ойида Қўшма Штатлардаги конференцияда қатнашиш учун йўл олган. АҚШга етиб келганида аэропортда текширувдан ўтказилган. Унинг иш компьютери ва шахсий телефони кўздан кечирилгач, мамлакатга киришга рухсат берилмаган.
Франция Миллий илмий тадқиқот маркази топшириғи билан Ҳьюстон яқинидаги конференцияга кетаётган француз тадқиқотчисининг АҚШга киришига рухсат берилмагани ва у мамлакатдан чиқариб юборилганини эшитиб, хавотирга тушдим, деди Франция олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Филипп Батист.
Вазирга кўра, тегишли чора Америка ҳукумати томонидан қабул қилинган. Чунки тадқиқотчининг ҳамкасблари ва дўстлари билан ёзишмаларда Трамп маъмуриятининг тадқиқот сиёсати ҳақида шахсий фикр билдирилган.
Фикр эркинлиги, эркин тадқиқот ва академик эркинлик — биз доимо фахр билан ҳимоя қиладиган қадриятлар. Мен барча француз тадқиқотчиларининг қонунга риоя этган ҳолда бу қадриятларга амал қилиш ҳуқуқини ҳимоя қилишни ўз зиммамга оламан, дея ваъда бермоқда вазир Батист.
Дипломатик манбанинг Франция ахборот агентлигига маълум қилишича, воқеа 9 март куни содир бўлган. АҚШ расмийлари француз тадқиқотчисини “нафрат ва фитна акс этган хабарлар тарқатиш”да айблаган. Олим Федерал қидирув бюроси текшируви ҳақида хабардор қилинган, бироқ АҚШга кетишидан олдин унга “айбловлар бекор қилингани” айтилган.
Франция тадқиқотлар вазири Трамп маъмурияти ва Илон Маскни илмий тадқиқотлар бюджетини сезиларли даражада қисқартиргани учун очиқчасига танқид қилган. Тадқиқотчининг АҚШга кириши рад этилган куниёқ Батист америкалик тадқиқотчиларни Францияга кўчиб ўтишга чақирган мактубини эълон қилган.
Кўплаб таниқли тадқиқотчилар аллақачон Қўшма Штатлардаги келажаги ҳақида ўйламоқда. Табиийки, биз уларнинг маълум бир қисмини қутламоқчимиз, деган у.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.