АҚШнинг Turning Point USA компанияси томонидан Детройтда ўтказилган сайловолди ташвиқоти тадбирида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Украинага кўрсатилаётган ёрдам кўламини танқид қилди. Трамп Украина президенти Зеленский ҳар сафар АҚШни 60 миллиард доллар билан тарк этишини айтди.
«Зеленский ҳар қандай сиёсатчининг энг яхши сотувчиси бўлиши мумкин», деди Трамп тадбирда.
Трамп президент сифатида Оқ уйга киришидан олдин ҳам бу масалани ҳал қилишга ваъда берди. «Президентликка сайланганимда ҳам бу масалани ҳал қиламан», деб ишонтирди у.
The Washington Post нашрининг ёзишича, Трамп аввалроқ Украинани Қрим ва Донбассни Россияга беришга мажбурлашни назарда тутувчи тинчлик режасини таклиф қилган. Бироқ сиёсатчининг штаб-квартираси бу маълумотни рад этди.
Аввалроқ Трамп сайловолди нутқида ҳам Украинага текин субсидиялар эмас, балки кредитлар кўринишида молиявий ёрдам кўрсатиш тарафдори бўлган эди.
Бундан ташқари, АҚШнинг собиқ президенти, агар президент этиб сайланса, Россияни, унинг фикрича, молиявий мажбуриятларини бажармаган ҳар қандай НАТО иттифоқчисига ҳужум қилишга ундашини айтди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.