Трамп хоним танқидлар остида қолди

Трамп хоним танқидлар остида қолди

AҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания кекса фуқаролар билан учрашувда ҳимоя ниқобисиз келгани учун танқид қилинди. Бу ҳақда Express портали хабар бермоқда.

Мамлакат биринчи хоними ва унинг эри Вашингтондаги Корея уруши қатнашчиларига урушнинг 70 йиллиги муносабати билан ҳурмат-эҳтиром кўрсатишди. Эр-хотин ёдгорлик пойига гуллар қўйиб, фахрийлар билан суҳбатлашишди, иккаласи ҳам тиббий ниқоб кийишмаганди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Трампни зарурий ҳимоясиз қариялар билан учрашувга келганликда айблашди. "Aгар сиз ниқоб кийсангиз, янада ҳурматлироқ бўлардингиз", — деб ёзган улардан бири. "Фахрийларнинг кексалиги ва мамлакатнинг кўп жойларига тез-тез ташриф буюришингизни ҳисобга олиб, мен сизнинг ҳаракатларингизни бепарво деб биламан", — деб таъкидлади бошқа бир фойдаланувчи. Шунингдек, "Ниқобсиз. Қандай худбин ва ҳурматсиз”, "Нега сиз нафақахўрларнинг соғлиғини ҳимоя қилмайсиз? Ниқоб кийишингиз керак эди", — каби фикрлар ҳам билдирилди.

4 июнь куни Мелания Трамп черковда номувофиқ кийим кийгани учун танқидлар остига қолганди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!