АҚШ президенти Доналд Трамп тинчлик келишуви имзоланмагунча Украина раҳбарларини Оқ уйга таклиф қилмаслигини билдирган, деб ёзмоқда Politico.
Нашрнинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио европалик ҳамкорларига маълум қилган. Рубио, шунингдек, Вашингтон Украинага қандайдир хавфсизлик кафолатларини фақат Россия билан урушни якунлаш бўйича битим имзоланганидан кейин беришга рози бўлишини айтди.
"Украина Ғарбнинг хавфсизлик кафолатларини Россия билан эҳтимолий келишувнинг асосий элементи сифатида кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, NATO ичида Киевга ҳарбий ёки разведка ёрдами бериш борасида ягона позиция йўқ", дея ёзмоқда Politico.
"Баъзи Европа давлатлари Трамп маъмурияти вазиятни Россия фойдасига оғдириб юборишидан қўрқмоқда. Вашингтоннинг тинчлик режасида инсон ҳуқуқлари, гуманитар ҳуқуқ, халқаро ҳуқуқ ёки принциплар ҳақида бирор оғиз гап йўқ. Бу эса Европа хавфсизлигини заифлаштириши мумкин", — дея фикр билдирди европалик амалдорлардан бири.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.