АҚШ Президенти Дональд Трамп Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни Ғазо бўйича ташкил этиладиган Тинчлик кенгашига расмий таклиф қилиб, Қозоғистонга муассис давлатлардан бири бўлишни таклиф қилди. Бу ҳақда @sputnikKZ Қозоғистон президенти матбуот котибига таяниб, хабар қилмоқда.
Тоқаев таклифни қабул қилган.
Бундан аввал маълум бўлганидек, АҚШ Президенти Ғазо бўйича Тинчлик кенгашини ташкил қилади. Ушбу кенгашга муассис давлат сифатида қатнашиш учун бир қатор давлат раҳбарларига таклиф юборилган. Аргентина, Венгрия, Туркия, Покистон, Миср, Иордания, Қатар ва Италия бундай таклифни олганини тасдиқлаб, уни қабул қилганини эълон қилди.
Шунингдек, таклиф Франция, Германия ва БАА раҳбарларига ҳам юборилган. Бироқ, ҳозирча улар томонидан расмий тасдиқ бўлмаган.
Тинчлик кенгаши ташкил этилганини Трампнинг ўзи эълон қилди. Тузилма унинг Ғазо секторидаги можарони ҳал қилиш бўйича режасининг бир қисми бўлиши мўлжалланган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.