Трамп сохта совғалар билан сийланганмиди?

Трамп сохта совғалар билан сийланганмиди?

2017 йил май ойида Саудия Арабистони қироллик оиласи раҳбари қирол Салмон ибн Абдулазиз Ал Сауд ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг учрашуви вақтида, АҚШ раҳбарига сохта йўлбарс терисидан тикилган либослар совға қилинган, деб ёзмоқда The New York Times.

Саудия Арабистонига ташриф Трампнинг АҚШ Президенти сифатида чет элга илк ташрифи бўлиб қироллик оиласи Америка етакчисига ва у билан бирга бўлганларга 82 та қимматбаҳо буюмлар тўплами, шу жумладан оқ йўлбарс ва гепард терисидан тикилган учта чўпонни совға қилган.

Трамп маъмурияти суд жараёнидан қочиш учун саудияликларнинг совғалари ҳақида сукут сақлашга қарор қилган. Аммо ўтган йилнинг ёзида, Трамп АҚШ президентлигидан кетганидан сўнг, ваколатли органлар совғаларга қизиқиб текширув олиб борган.

Экспертиза натижалари бўйича, Трампга совға қилинган маҳсулотлар сохта бўлиб чиқди - совғалар ҳайвон терисига ўхшаб тайёрланган сунъий материаллардан тикилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!