Трамп махфий ҳужжатларни сақлагани учун 400 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Трамп махфий ҳужжатларни сақлагани учун 400 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

Бу ҳақда Майами суди томонидан эълон қилинган айблов хулосаси матнида айтилган.

31 та банд бўйича ҳар бири учун Трамп 10 йилгача қамоқ жазоси ва 250 минг долларгача жаримага тортилиши мумкин. Яна 4 та банд бўйича ҳар бири учун — 20 йилгача қамоқ ва 250 минг долларгача жарима. Яна 2 та банд бўйича ҳар бири учун — 5 йилгача қамоқ жазоси ва 250 минг долларгача жарима.

Якуний жазо барча шартларни қўшиб белгиланиши мумкин. Шу билан бирга, Трампга қўйилган айбловларнинг бирортасида ҳам энг кам қамоқ муддати ёки минимал жарима назарда тутилмаган.

Шунингдек, суд айбловида айтилишича, Трамп сақлаган махфий ҳужжатларда АҚШ ядровий дастурлари ҳақидаги маълумотлар ҳам мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!