АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уйда АҚШ ва Колумбия вакилларининг учрашувига тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Fox News ёзди.
«Мен учун Колумбия президенти Густаво Петро билан суҳбатлашиш катта шараф эди, у гиёҳванд моддалар билан боғлиқ вазиятни ва бизда бўлган бошқа келишмовчиликларни тушунтириш учун қўнғироқ қилди. Мен ундан қўнғироқ ва суҳбат оҳанги учун миннатдорман ва яқин орада у билан учрашишни интиқлик билан кутмоқдаман», деб таъкидлади Трамп.
Оқ уй раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳозир давлат котиби Марко Рубио ва Колумбия ташқи ишлар вазири ўртасида музокаралар олиб борилмоқда. Томонлар Оқ уйдаги учрашувни муҳокама қилмоқда.
Журналистларнинг эслатишича, АҚШ президенти Венесуэладаги операциядан сўнг Густаво Петрони огоҳлантирган ва Колумбияда операция ўтказилиши эҳтимолини истисно қилмади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Капитолий тепалигидаги Олий суд бино олдида Трампга қарши намойишчилар тўпланган, зал ичида эса хавфсизлик чоралари одатдагидан сезиларли даражада кучайтирилган.
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қайиқда ўнлаб одамлар бўлган ва уларнинг бир қисми қутқариб қолинган. Ҳодиса жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.