Журналист Мигель Серрано маълумотига кўра, “Қироллик клуби” бразилиялик футболчиси Винисиус Жуниорнинг 2027 йил ёзида жамоадан эркин агент сифатида кетиб қолишидан хавотир олмаяпти.
Ҳужумчининг ўзи “Реал” президенти Флорентино Пересга бундай қилмасликка шахсан ваъда берган.
Винисиус “Реал”да узоқ йиллар қолиш ниятида эканини билдирган. Ҳатто шартномани узайтириш бўйича келишувга эришилмаган тақдирда ҳам, у фақат “Реал” учун манфаатли бўлган сумма эвазига кетиши мумкинлигини таъкидлаган.
Винисиус Жуниор 2018 йилда “Фламенго”дан “Реал”га 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Томонлар анчадан бери янги битим бўйича келиша олмаяпти.
Жорий мавсумда ҳужумчи Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол ва 14 та голли узатма муаллифи бўлди.
Кушнер бу ҳақда 19 ноябрь куни Берлинда Европа давлатлари етакчилари ва Украина президенти Владимир Зеленский иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида гапирди.
Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида аҳоли сони ва шаҳар инфратузилмаси кенгайиши билан жамоат транспортига, хусусан, метрополитенга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда.
"Луч" конструкторлик бюроси раҳбари Олег Коростеловнинг айтишича, жорий йилда бир неча юзта "Нептун" ракетаси ишлаб чиқарилади, бироқ уларнинг сони мингтага етмайди.
The Wall Street Journal'нинг хабар беришича, Доналд Трамп иккинчи муддатга Оқ уйга қайтганидан кейин ҳам Ким Чен Ин билан алоқаларни тиклашга уринишларни давом эттиряпти
Европа конституциявий ва инсон ҳуқуқлари маркази (ECCHR) Моссаднинг собиқ раҳбари Давид Барнеага қарши Ливанда содир этилган деб баҳоланаётган «ҳарбий жиноятлар» бўйича жиноий шикоят берди.
Хитой раҳбари Россия, АҚШ ва Хитой етакчилари иштирокидаги уч томонлама учрашувда ядровий қуролларни тақиқлаш ва уларни тўлиқ йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.
Ҳар бир манзилнинг ўзига хос таъми унинг тарихи, маданияти ва турмуш тарзини намоён этади. Яқинда эълон қилинган саёҳат тенденциялари ҳисоботига кўра, сўров қатнашчиларининг 82 фоизи маҳаллий ҳаётда бевосита иштирок этиш ўша халқ маданиятини чуқурроқ англашга ёрдам беришини таъкидлаган.