Трамп Исроилнинг Ғазодаги геноцидини текшираётган халқаро судга санкциялар жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан АҚШ фуқаролари ёки Исроил каби АҚШ иттифоқчилари устидан олиб борилаётган тергов ишларида қатнашаётган шахсларга нисбатан иқтисодий ва саёҳат чекловларини жорий этишга рухсат берувчи фармонни имзолади.
Миср Трампнинг Ғазодан миллионлаб фаластинликларни кўчириш режаси "жангларнинг қайта бошланишига сабаб бўлиши" мумкинлигини таъкидлади. Иордания эса бу режа Яқин Шарқда тартибсизликлар келтириб чиқариши ва Исроил билан тинчликка хавф солиши ҳақида огоҳлантирди.
Трампнинг айтишича, жанглар тугаб, анклав аҳолиси бошқа жойларга кўчирилганидан сўнг, Исроил Ғазони АҚШга топширади. Бу эса ҳудудда АҚШ қуруқлик кучларига эҳтиёж қолмаслигини англатади.
Исроил мудофаа вазири Исроил Катс мамлакат ҳарбий кучларига Ғазо аҳолисининг "ихтиёрий равишда чиқиб кетиши"га имкон берувчи режани ишлаб чиқишни буюрди.
Исроилнинг Ғазога қарши уруши оқибатида 47 583 киши ҳалок бўлди, яна 111 633 киши жароҳат олди, деб хабар қилди анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Ғазо ҳукумати ОАВ бошқармаси бедарак йўқолган минглаб одамлар эндиликда ўлган деб тахмин қилинаётганини айтиб, қурбонлар сонини камида 61 709 кишига етказди.