АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Ғазо сектори тикланиши ва хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган «Тинчлик кенгаши»нинг муассис- аъзоси бўлишга таклиф қилди, деб хабар беради Anadolu.
Трамп Эрдоғанни Газо шаҳрини тиклаш учун ташкил этилган «Тинчлик кенгаши»нинг муассиси бўлишга таклиф қилди.
Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бошқармаси раҳбари Бурханеттин Дураннинг маълумотига кўра, 2026 йил 16 январда Трамп Эрдоғанга «Тинчлик кенгаши»нинг муассис-аъзоси бўлишга таклиф қилувчи хат йўллаган.
Америка раҳбари Эрдоғанга Кенгашнинг ишида қатнашиш таклиф этилганини, у Ғазо сектори тикланиши ва хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлишини айтган.
— БМТ Хавфсизлик Кенгаши 2803 резолюцияси билан АҚШ президенти Дональд Трамп эълон қилган Ғазодаги можарони тўхтатиш бўйича кенг қамровли режани қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Шу доирада «Тинчлик кенгаши» ва унинг тузилмалари ташкил этилиб, Ғазонинг хавфсизлигини таъминлаш ва тиклаш ишларига масъул бўлади, — деб ёзди Дуран Туркиянинг NSosyal платформасида.
Бундан аввал хабар қилинганидек, «Тинчлик кенгаши»нинг ижрочи таркибига АҚШ давлат котиби Марко Рубио, АҚШ президентининг махсус элчиси Стивен Уиткофф, Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер, Жаҳон банки раҳбари Аджай Банга ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр каби шахслар кириши режалаштирилган.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Эрон БАА ва Иорданиядаги Американинг "THAAD" ракетага қарши мудофаа радарларини йўқ қилди, деб хабар бермоқда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК).
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Ормуз бўғозига миналар ўрнатаётгани ҳақида хабар берилди. Бу ҳақда америкалик ОАВ разведка маълумотларига таяниб хабар қилди. CBS ва CNN маълумотларига кўра, Теҳрон бир неча ўнлаб миналарни жойлаштирган ва яна юзлаб миналар ўрнатиши мумкин.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.