АҚШ президенти Доналд Трамп журналистларга Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбати ҳақида сўзлар экан, ўзидан олдинги президент Жо Байден ҳақида салбий фикр билдирди.
Бу ҳақда The New York Post (NYP) газетаси хабар бермоқда.
"Байден мамлакатимиз учун шармандалик эди. Бутунлай шармандалик," - деб таъкидлади Америка давлати раҳбари.
Трамп Путин билан доимо яхши муносабатда бўлганини яна бир бор айтиб ўтди. Амалдаги Америка раҳбарининг сўзларига кўра, у айнан шу жиҳати билан Оқ уйнинг аввалги эгасидан фарқ қилади.
Илгари АҚШ президенти россиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатлашгани маълум бўлганди. Трамп суҳбат қанча давом этганини аниқлаштирмади. Унинг айтишича, муҳокаманинг асосий мавзуси Россия Федерациясининг Украинада олиб бораётган уруши бўлган. Америка етакчиси жанговар ҳаракатларни тўхтатиш бўйича "аниқ режаси" борлигини таъкидлади ва уруш тез орада тугашига умид билдирди.
Самарқанд шаҳрининг "Конигил" маҳалласидан жой олган ва маҳаллий аҳоли орасида “қўзиқорин шаклидаги уй” сифатида машҳур бўлган ноқонуний 12 қаватли бинони бузиш ишлари бошланди.
Интернет ижтимоий тармоқларида Бешариқ туманида “ёввойи” кимса пайдо бўлгани ва аёллар, болaларга ташланиб қолаётганлиги ҳақида тарқалган хабар Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Европа мамлакатлари Россия энергия манбаларидан воз кечишга уринишган бўлса-да, 2022 йилдан кейин, айниқса табиий газ бўйича, бу йўналишда барқарор натижа қўлга киритилмади.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.