АҚШ президенти Air Force One бортида журналистлар билан суҳбатда бу истиқболни Иордания қироли Абдулла II билан муҳокама қилганини ва бу ҳақда Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисси билан гаплашмоқчи эканлигини айтди. Унга кўра, уруш вайрон бўлган ҳудудда «шунчаки тартибни тиклаш» учун аҳолининг бир қисми сектордан олиб ташланиши мумкин. Трамп «эҳтимол 1,5 миллион одам» ҳақида гапира олишини айтди. 2023 йилда Ғазо сектори аҳолиси, Фаластин Марказий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2,2 миллиондан сал кўпроқ эди.
«Бирор нарса содир бўлиши керак», дея қўшимча қилди Трамп Ғазо секторидаги ҳозирги вазиятга тўхталиб, «Аммо ҳозир у том маънода вайронагарчилик жойи. Деярли ҳамма нарса вайрон бўлмоқда, одамлар эса ўлмоқда». Америка президентининг сўзларига кўра, бундай вазиятда у Ғазо секторидан ташқарида фаластинлик қочқинлар учун «улар тинч яшаши мумкин бўлган» уй-жой қуриш учун баъзи араб давлатлари билан ҳамкорлик қилишни афзал кўради.
Миср Исроилни фаластинлик қочқинларни қабул қилишга бир неча бор чақирган. 2023 йил 7-октабр куни Хамас террорчилик ҳаракати ва Исроилнинг Ғазо секторидаги операцияси бошланганидан сўнг Миср Бош вазири Мустафо Мадбули ва Президент ас-Сисси мамлакатда фаластинликларни қабул қилишнинг номақбуллигини эълон қилди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.