Тошкентнинг яна бир кесишмасидаги кўприк вақтинча ёпилди

Тошкентнинг яна бир кесишмасидаги кўприк вақтинча ёпилди

28 июнь соат 08:00 дан 29 июн соат 12:00 га қадар  Шайхонтоҳур тумани Абдулла Қодирий  ва Лабзак кўчаси кесишмасидаги кўприкда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Шу муносабат билан мазкур йўл ўтказгич автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади ҳокимлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!