Тошкентнинг Миробод ва Чилонзор туманидаги кафеларида ёнғин содир бўлди

Тошкентнинг Миробод ва Чилонзор туманидаги кафеларида ёнғин содир бўлди

Деярли бир вақтда содир бўлган ёнғин, бугун тонгда Тошкент шаҳрининг Миробод ва Чилонзор туманларида юз берди. Маълум бўлишича, келиб чиққан вазият оқибатида Нукус кўчаси 10-уйда жойлашган “Бухоро” кафесининг ошхонаси ҳамда Бунёдкор шох ва Чўпонота кўчалари чорраҳасида жойлашган ижарада бўлган “Бистроф” кафесининг қарийб 190 кв.м.га зарар етган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 8 та ёнғин ўчириш экипажи ҳамда 2 автонарвон зудлик билан воқеа жойига етиб келди. Ёнғин-қутқаручиларининг олиб борган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида биноларнинг 430 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!