Тошкентдан Россиянинг икки шаҳрига парвозлар йўлга қўйилади

Тошкентдан Россиянинг икки шаҳрига парвозлар йўлга қўйилади

4 ноябрдан Red Wings авиакомпанияси Тошкентдан Ставропол ва Уфага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди.

Парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган SSJ100 самолётларида амалга оширилади.

Тошкент — Ставропол ва Тошкент — Уфа йўналишлари бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади. Чипталар flyredwings.com расмий веб-сайтида ёки авиакомпаниянинг мобил иловаси орқали сотувга қўйилган.

Red Wings — Россиянинг энг йирик ўнта авиакомпанияларидан бири бўлиб, доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистон пойтахтидан Москва, Екатеринбург ва Махачқалъага парвозларни амалга оширмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!