Тошкентдан Россиянинг икки шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Тошкентдан Россиянинг икки шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Август ойида бошлаб Тошкентдан Новосибирск ва Омск шаҳарларига автобус қатнови йўлга қўйилади.

Тошкент шаҳридан Россиянинг яна иккита шаҳрига автобус қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда шаҳар Транспорт бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, август ойида Тошкент- Новосибирск ва Тошкент-Омск йўналишлари ўз фаолиятини бошлайди.

Хусусан, 18 июль кунидан бошлаб, ҳар душанба ва пайшанба кунлари соат 12:00 да Тошкент-Москва (1 003 000 сўм) йўналишида, ҳар сешанба ва жума кунлари соат 11:00 да Тошкент-Қозон (803 000 сўм) йўналишида, ҳар чоршанба ва шанба кунлари соат 16:00 да Тошкент-Санкт-Петербург (1 253 000 сўм) йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилган.

1 август кунидан бошлаб, ҳар душанба кунлари соат 14:00 да Тошкент- Новосибирск (803 000 сўм), 2022 йил 6 август кунидан бошлаб, ҳар сешанба ва шанба кунлари соат 23:30 да Тошкент-Омск (803 000 сўм) йўналишида автобус қатнови амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!