Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди

Тошкентдаги Давлат драма театрида вақтинча томошалар ўтказилмайди

Бинода таъмирлаш ишлари кетаётгани сабабли 1 апрелдан Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат драма театрида бир муддат томошалар ўтказилмайди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъмир ишлари қанча вақт олиши ҳақида аниқ сана келтирилмаган. Вазирликнинг қўшимча қилишича, муддат қурилиш ишларининг бориши ва моддий таъминотда узилиш бўлмаслигига боғлиқ.

Ўз навбатида, томошагоҳнинг ижодий жамоаси жойларда кўчма спектакллар намойишини ва гастроль сафарларини давом эттиради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!