Тошкентда ёши катта ҳайдовчи билан муштлашиб, унинг машинаси ойналарини синдирган Matiz ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Тошкентда ёши катта ҳайдовчи билан муштлашиб, унинг машинаси ойналарини синдирган Matiz ҳайдовчисига нисбатан жиноий иш қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда ёш йигит «Газель» автомобилининг ойналарини металл буюм билан уриб синдираётгани акс этган видео тарқалиб кетди, деб хабар беради Тошкент шаҳар ИИББ.

Маълум бўлишича, 2018 йил 12 сентябрь куни соат тахминан 10:30 да Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида «Газель» ва Matiz автомобиллари ҳайдовчилари — 60 ёшли Бахтиёр Т. ва 27 ёшли Шоҳрух Э. ўртасида муштлашув юзага келган. Жанжалга ҳайдовчиларнинг бир-бирига йўл беришни истамаганлиги сабаб бўлди. Оқибатда ҳайдовчилар бир-бирига тан жароҳатларини етказди ва иккаласи ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилди.

Яқин орада бўлган ички ишлар органлари ходими уларни жанжални бас қилиш ва келишмовчиликни қонун доирасида ҳал қилишга даъват этди. Аммо Matiz ҳайдовчиси ҳуқуқ-тартибот посбонларининг қонуний талабларига риоя қилишдан бош тортди. Устига-устак, «Газель» ҳайдовчисига ҳужум қилишда давом этиб, унинг машинаси ойналарини металл буюм билан синдира бошлади.

Чилонзор тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими томонидан ушбу ҳолат бўйича Шоҳрух Э. га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) жиноят иши қўзғатилди.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!