Тошкентда яна бир “участкавой” пичоқланди

Тошкентда яна бир “участкавой” пичоқланди

Тошкент шаҳрида яна бир профилактика инспекторига совуқ қурол билан ҳужум қилинди. Бу ҳақда “Дарё” манбаси хабар қилди.

Манбага кўра, воқеа пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида содир бўлган.

Пичоқлаш воқеаси 14 апрель куни соат 16:30 дан кейин бўлди. Ўша куни ИИБ ходими чақирув бўйича воқеа жойига бориб, хизмат вазифасини бажараётган бўлган, — дейди ахборот берувчи манба.

Билдирилишича, ИИБ ходимига пичоқ кўтарган фуқаро муқаддам судланган шахс бўлган.

Айни пайтда “участкавой” 16-шифохона (Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий маркази)да даволанмоқда. Аҳволи оғирроқ, — дейди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!