Тошкентда ўз онасини ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйган ўғилга жазо тайинланди

A A A
Тошкентда ўз онасини ўлдириб, ертўлага кўмиб қўйган ўғилга жазо тайинланди

Она ўзининг бир парчасини вужудида тўққиз ой кўтариб юрар экан, келажакка бўлган бир олам орзулар билан фарзандини дунёга келтиради. Ўзи эришолмаган марраларга фарзанди етишиши учун борини беради. Кун келиб, ўз дилбанди қўлидан ўлим топиши эса етти ухлаб тушига ҳам кирмаса керак…

Яна бир баҳорга етганига шукр қилиб уйқуга ётган она янги тонгни кўролмаслигини билмасди. Ярим тун! Шу кеча яширилган «сир» эса кишини ларзага солмай қўймайди. Айни шу тунда ўғил ўз онасини ўлдиришга қасд қилганди. Бир муддат аввал эса ўғил онасини бегона эркакдан рашк қилиши оқибатида ўзаро келишмовчилик юзага келган. Натижада ўтмас жисм билан онасининг бош қисмига бир неча марта уриб, қўлида бўлган ошхона пичоғи билан унинг ўнг томон бўйин орқа юзасини санчиб-кесиб, қасддан ўлдирган.

Суд мажлисида жабрланувчининг қонуний вакили тариқасида сўроқ қилинган маҳалла раисининг баён қилишича, кўп қаватли уйдаги хонадонда марҳума ва ўғли истиқомат қилишган. — Судланувчи ақли заифлиги сабабли, ўзини ноодатий равишда тутиб келган. Шу боис маҳаллада ёки уйда турли номақбул ишларни қилиб қўймаслиги учун бир неча марта ўғлини руҳий даволаш муассасасига жойлаштириш тўғрисида айтганимда, «ўғлим якка, уни жамиятдан ажратмасликка ҳаракат қиламан», деганди. Бироқ бу оила нотинч ёки муаммоли оилалар туркумига кирмаган. Оила ўзига тўқ яшаган. Бир неча марта судланувчини ишга жойлаштирилган. Бироқ судланувчи келажаги учун пойдевор қилишга ҳаракат қилмай, ишламаслигини маълум қилган. Онаси эса уни ўзи боқишини айтган. Бир неча ой аввал марҳума ва ўғли ўзаро жанжаллашиб қолишганди. Улар подъездда жанжаллашишаётганда маҳалла фаоллари ва маҳалла нозири уларга тушунтириш беришимизга қарамасдан, ҳаттоки маҳалла нозирининг талабларига бўйсунишмаган. Жанжал сабаби эса судланувчи онасининг ҳаётига аралашиб, эркак киши билан учрашгани учун уни қизғанган ва уришган. Улар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилганлиги боис жавобгар ҳам қилинган. Бироқ судланувчи юриш-туришини тўғриламаган. Маҳалла фаоллари ва нозир билан маслаҳатлашиб, ўша вақтда руҳий даволаш мақсадида психиатрик наряд чақирилиб, даволашга жўнатилган. Орадан 40 кун ўтгач, судланувчи даволанишдан чиққан, лекин номақбул ҳаракатлари йўқолмаган. Воқеа содир бўлган куни бир фуқаро судланувчининг тунги соат 02:30 ларда уйнинг ертўласида фонарь билан юрганини кўрган экан, - деди қонуний вакил.

Гап шундаки, ўғил содир этган жиноятини яшириш мақсадида онасининг жасадини ўзи яшаб келаётган хонадоннинг ертўласига кўмиб қўйган. У жинояти фош бўлишидан қўрқиб, профилактика инспекторига онасини қидириб топишда ёрдам сўраб мурожаат қилади. Унинг мурожаатига асосан тезкор қидирув ходимлари томонидан аёлнинг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда жасад қотиллик аломатлари билан топилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг хулосасига кўра, аёлнинг ўлими бош мия ёпиқ жароҳати фонида, бўйин қон томирлари ва юмшоқ тўқималарининг шикастланишига олиб келган ва бўйин орқа юзаси ўнг томонлама кесилган яраси оқибатида келиб чиққан ташқи қон йўқотишдан юз берганлиги аниқланган.

Суд психотрик экспертизасининг хулосасига кўра эса судланувчи руҳий соғлом деб топилган.

«БИР АМАЛЛАБ ЕРТЎЛАГА СУДРАБ ОЛИБ ТУШДИМ»

Судда судланувчи ўғил айбига тўлиқ иқрорлик билдирди. — Ўша тунда онам ухлашимни, эртаси куни эрталабдан бозорга тушишимизни айтди. Ярим тунда уйғониб кетдим, соат 02:00 эди. Онам менга идишда сув олиб келди ва «ичиб ол», деди. Косадаги сувни ичиб, ухлаб қолдим. 20 дақиқа ўтгач яна уйғондим. Ўша вақт онам мени ураётганини англадим. Бу ҳолат уйнинг меҳмонхонасида содир бўлди. Онам балкондан темирдан ясалган идишни олиб келиб, тизза ва оёқларимга урди ва ошхона пичоғини кўтариб келди, менга тиқмоқчи бўлди. Пичоқ ушлаган қўлидан ушлаб, ошхонага қамаб қўйдим. У ердан чиқиб, пичоқ билан ташланмоқчи бўлди. Ўша вақт қўлидан ушлаб олдим ва онамни ўлдириш мақсадида пичоқни унинг бўйин қисмига тиқдим. Шу пайт онам йиқилиб, пешонаси билан деворга урилди. Ерга йиқилди, боши пастга қараган ҳолда ётарди. Унинг бошини орқа қисмидан ушлаб турдим, бўйин қисмидан қон кета бошлади. Онам қўлимдан чиқмоқчи бўлди, мен эса бошини ерга қаратиб бир неча марта урдим ва жони узилганини сездим. Бу воқеа ошхонада содир бўлди. Жасадни уйдан йўқотиш мақсадида кўтаришга ҳаракат қилдим. Вазни оғирлиги сабабли кўтаришга қийналдим. Кўтаришга қулай бўлиши учун қўл-оёқларини ертўладан олиб чиққан эски латта бўлаги билан боғладим ва судрашга қарор қилдим. Уйдан ташқарига чиқиб ён атрофни кўздан кечирдим. Ҳеч ким йўқлигига амин бўлгач, ертўлага мурдани кўмиш мақсадида чуқур қазиб тайёрладим. Қўлларидан тортиб, подъездга олиб чиқдим, мурдани бир амаллаб ертўлага судраб олиб тушдим. Тайёрлаб қўйилган ертўла ичидаги чуқурга кўмиб ташладим. Ҳеч ким билмаслиги учун устини ёпиб қўйдим. Ошхонадаги қон изларини йўқотиш мақсадида кўрпача, палас, хонтахта ва стулдаги қон доғларини нам латта билан тозаладим. Латта ва устимдаги кийимларни ечиб, уларни ювдим. Қон доғлари бўлган пакетларни ҳам мусор идишга ташлаб юбордим. Орадан 2-3 кун вақт ўтгандан сўнг Ички ишлар органи ходимларига бориб, «онам йўқолиб қолди», дедим, аммо ўлдирганимни гапирмадим. Улар томонидан яшаш хонадонимнинг ертўласи кўздан кечирилганда, онамнинг жасади қотиллик аломатлари билан топилди ва айбимни тан олдим, - дейди қилмишидан пушаймонлигини баён қилган судланувчи.

Абдулла Абдулхаев, жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси:

— Судланувчи Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан айбдор деб топилди ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА,

Тошкент шаҳар суди матбуот котиби


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Эрон уламолари Хоманаийдан атом бомба ясашга рухсат беришни сўради

"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.

Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда

Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди

Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"

Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.

Эрон ҳаво мудофааси тизимлари Исроил учун кўринмас бўлиб қолди

Бу ҳақда Исроил мудофаа ва хавфсизлик форуми раиси Амир Авиви маълум қилди.

Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди

Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.

Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди

Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.

Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин

Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

“Агар менинг қўлимда бўлса, мен нефтьни олиб қўяр эдим. Лекин АҚШ халқи буни тушунмайди деб ўйлайман,” — Трамп

Эрон халқи қурол олса, қаршилик кўрсатади. Агар уларда қурол бўлса, Эрон жуда тез таслим бўлар эди.

АҚШ Эронда ўз “заифлигини” кўрсатди

Беларусь президенти Александр Лукашенко АҚШнинг Эрондаги ҳаракатлари унинг “заифлигини” намоён этганини билдирди.

Самарасиз ишлаётган давлат корхоналари сони эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.

Исроилда 7 мингдан ортиқ киши жароҳатланди

Эрон зарбалари натижасида Исроилда 7 142 нафар киши жароҳат олгани маълум қилинди.

АҚШ ва Исроил Эронда мақсадларига эриша олмади

The Responsible Statecraft нашрига кўра, АҚШ ва Исроил Эронга қарши бошланган ҳарбий кампанияда кутилган натижаларга эриша олмаган.

Мария Захарова Японияни Украина можаросига аралашишда айблади

Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Японияни Украинадаги можарога тобора кўпроқ аралашаётганликда айблади.

Дональд Трамп: сешанба Эрон билан битим учун сўнгги муддат бўлиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишувга эришиш учун сешанба куни сўнгги муддат бўлиши мумкинлигини билдирди.

Испания аҳолиси Трампни тинчлик учун Путиндан кўра каттароқ хавф деб билишади — El Pais

Нашр томонидан ўтказилган сўровномага кўра, испанлар тинчликка асосий хавф сифатида АҚШ президенти Доналд Трампни (81%) кўришади.

The Wall Street Journal: Украина урушда янги стратегия излаяпти

Украинада уруш деярли тўрт йилга яқинлашар экан, Россиянинг секин, лекин доимий босими Киев позицияларини музокараларда заифлаштирмоқда.

Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашди

“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.

35 кг.дан ортиқ наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижонда ҳоким ўринбосари пора билан ушлангани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари И.Исманов 50 минг доллар пора олаётганда қўлга олинган.

Эрон ҳукумати икки намойишчини қатл қилди

Диний суд талқинига кўра, улар оммавий қотилликларни режалаштирган.

Жиззахда аянчли ЙТҲ: 5 киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари 50 минг АҚШ доллар пора қўлга олинди

И.Б. Исманов 2022–2025 йилларда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимини ишлаган.

Бушеҳр АЭСга яна зарба берилди

Бу можаро бошланганидан буён тўртинчиси

Қосим Сулаймоний қариндошлари АҚШда қўлга олинди

АҚШда 2020 йилда ҳалок бўлган генерал Қосим Сулаймонийнинг қариндошлари — жияни ва унинг қизи ҳибсга олингани хабар қилинди.

АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган

Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.

Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин

Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.

Венада Россияга қарши санкцияларга қарши митинг ўтди

Намойишда бир неча юз киши иштирок этган.

Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди

Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.

Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди

Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.

Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди

Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.