Тошкентда ўқишга киритиш билан боғлиқ яна бир фирибгарлик ҳолати аниқланди

Тошкентда ўқишга киритиш билан боғлиқ яна бир фирибгарлик ҳолати аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.А. бошқа бир фуқаро билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Х.га Қозоғистон Республикаси университети иқтисодиёт факультетининг 1-босқичини тугатганлиги тўғрисида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериб, танишлари орқали ўқишини Тошкент давлат иқтисодиёт университетига кўчириб беришни ваъда қилиб, эвазига 2 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!