Тошкентда “Малибу-2”, “Лаcетти” ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда “Малибу-2”, “Лаcетти” ва электробус иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 5 июнь куни соат 10:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставели - Глинка кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 1992 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Лаcетти”, 1980 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Малибу-2” ва 1970 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган “Ютонг” электробуси иштирокида тўқнашув кузатилган.

ЙТҲ оқибатида “Малибу-2” автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!