Жорий йилнинг 1 июлидан республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирларнинг ИИ босқичи доирасида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ўқотар қуролларнинг ноқонуний муомаласининг олдини олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.
1. Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида яшовчи 1981 й.т. фуқаро марҳум отаси алоҳида истиқомат қилган хонадонда аниқланган 1 дона винтовка, 19 дона ўқотар ов қуроллари, 13 дона ствол ва колодкалар, 117 дона ўқ-дорилар ҳамда бошқа иккиламчи эҳтиёт қисмларни ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширди.
2. ДХХ ва ИИВнинг пойтахт бошқармалари ҳамкорлигида ташкил этилган бошқа тадбирда эса Миробод туманида яшовчи 1960 й.т. аёл ҳам марҳум турмуш ўртоғига тегишли бўлган 2 дона ўқотар ов қуроли ва 181 дона ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширди.
Ҳурматли фуқаролар амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ўқотар қурол ва ўқ-дорилар ҳамда портловчи моддаларни ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.