Тошкентда чет эл фуқаросидан фирибгарлик билан 70 минг доллар талаб қилган уч кишига жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, пойтахт ҳокимлигининг Юридик бошқармаси юрисконсулти чет эл фуқаросига тегишли бўлган кўчмас мулк давлат эҳтиёжлари учун бузилгани сабабли компенсация сифатида суд қарори билан давлат томонидан ажратилиши белгилаб қўйилган 8,8 миллиард сўмни тезлаштириб олиб бериш эвазига ўзининг 1979 йилда туғилган таниши орқали мазкур пул маблағининг 10 фоизини, яъни 70 минг доллар талаб қилган.
Акс ҳолда, суд қарори юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги номидан кассация шикояти бериб, кўчмас мулкни қайта баҳолаш йўли билан, белгиланган компенсация миқдорини камайтириши мумкинлигини айтган.
ДХХ ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда воситачи хорижий фуқародан 70 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Сўров суҳбати давомида у бир муддат аввал юрисконсултга ўз ҳисобидан 50 минг доллар бериб қўйганини айтиб, яна 15 минг долларни юрисконсултга олиб бориб беришини, қолган 5 минг долларни эса ўзининг воситачилик хизмати учун олиб қолишни режалаштирганини маълум қилган.
Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, юрисконсулт 15 минг долларни олган вақтида ушланган.
Шунингдек, юрисконсулт муқаддам ўзининг воситачисидан олган 50 минг доллардан 10 минг долларни компенсация маблағининг ўтказилиш жараёнини тезлаштириб бериши учун Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг бош мутахассисига бергани аниқланган.
Юрисконсулт кўрсатмаси асосида бош мутахасисс ҳам процессуал тартибда ушланган. Юрисконсулт 40 минг долларни, бош мутахассис 10 минг долларни ихтиёрий равишда тақдим қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва Жиноят кодексининг 211-моддаси 2-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина нодир ер ресурсларига Киев учун ҳақоратли шартлар асосида кириш ҳаракатларига ва Россиянинг Трамп билан савдолашишда ўз захираларидан фойдаланишга интилиши фонида сенсацион ҳодиса юз берди.
Трампнинг йирик божлар жорий этиши жаҳон бозорларининг кескин пасайишига сабаб бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Дунёнинг энг бадавлат 500 кишиси бир кунда уларнинг бойлиги 208 миллиард долларга камайганини кўрди, ярмидан кўпи ўртача 3,3 фоизга камайган.
“Репорт” нинг хабар беришича , бу ҳақда Австрия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Беате Майнл-Райзингер ҳамда Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ва иқлим масалалари бўйича давлат вазири вазифасини бажарувчи Анна Люрман баёнот берди.
Генри Киссинжернинг ушбу сўзлари АҚШнинг янги божларида ўз аксини топди. Америка ўзининг азалий ҳамкорлари — Япония ва Жанубий Кореяга ва НАТО давлатларига қарши улкан божлар киритди.
"Европа таажжубда, Доналд Трамп Россияни улар учун хавф деб ҳисобламаса, нима учун NATO аъзоларидан Ялпи ички маҳсулотларнинг 5 фоизини мудофаа харажатларига сарфлашни талаб қилмоқда?"