Тошкентда 23 ёшли йигит 8 метр баландликдан йиқилиб тушди

Тошкентда 23 ёшли йигит 8 метр баландликдан йиқилиб тушди

Тошкент шаҳрида 23 ёшли йигит 8 метр баландликдан йиқилиб тушди. Бу ҳақда “Daryo.uz” хабар берди.

Унга кўра, бемор ошпазлик билан шуғулланади. Воқеа пойтахтдаги у ишлайдиган корхонада содир бўлган. Шифохонага ҳамкасблари ёрдамида тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган.

“Ишхонасида баландликдан эҳтиётсизлик натижасида тушиб кетганини айтди. Беморга бел нуқталарининг эзилиш, синиш ташхиси қўйилди”, — дейди шифокор.

Маълум бўлишича, у энди 2 ой давомида тўшакда ётган ҳолатида даво муолажалари олади ва унга 2 йил мобайнида жисмоний ҳаракатларни амалга ошириш тақиқланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!