Тошкентда 22 ёшли йигит 25 яшар қизнинг ножўя суратларини интернетда тарқатиб юборди (ФОТО)

Тошкентда 22 ёшли йигит 25 яшар қизнинг ножўя суратларини интернетда тарқатиб юборди (ФОТО)

Тошкент вилояти.  Ангрен шаҳар ИИБга 25 ёшли Т.Феруза ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши 22 ёшли Т.Сардорбек 2021 йилнинг апрель ойининг бошларидан буён унинг учун сир сақланиши лозим бўлган ножўя кўринишдаги суратларини собиқ турмуш ўртоғига “Telegram messenger” орқали юбормаслиги эвазига 300 АҚШ доллар талаб қилиб, у ушбу пулларни бера олмаганидан сўнг унинг суратларини “Telegram messenger” ижтимоий тармоғида тарқатиб юборганлигини маълум қилган.

Тошкентда 22 ёшли йигит 25 яшар қизнинг ножўя суратларини интернетда тарқатиб юборди (ФОТО)

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Т.Сардорбек Т.Ферузадан товламачилик йўли билан пул талаб қилган СМС ёзишмалари борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.Сардорбекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!