Тошкент вилоятида томорқасида 208 туп “кўкнори” етиштираётганлар аниқланди

Тошкент вилоятида томорқасида 208 туп “кўкнори” етиштираётганлар аниқланди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими тезкор тузулмалари томонидан ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олдиндан олинган маълумотларга кўра Тошкент вилояти Янгийўл туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти, Янгийўл тумани хонадонларнинг бирида белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш натижасида, хонадон томорқасида 208 тупда 550 дона бошоқ “кўкнори” ўсимлиги ва яшаш хонадонидан тахминан вазни 50 гр. бўлган кўкнори ўсимлиги уруғлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!