Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбаларни назорат қилишни кучайтириш мақсадида Махсус комиссия Тошкент вилоятида вертолёт патрулини йўлга қўйди. Бугунги аэро-патрул давомида Комиссия раҳбарлари (А. Абдуҳақимов, Д. Қодиров) вазият билан шахсан танишдилар ҳамда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилди.
Аэро-кўзатов экологик меъёрларни бузаяётган корхона ва объектларни, жумладан, яширин ёки етиб бориш қийн бўлганларини тезкор аниқлаш имконини беради. Бундай ёндашув мониторинг самарадорлигини сезиларли даражада оширади, ноқонуний ташламаларни аниқлашга ва дарҳол чоралар кўришга ёрдам беради.
Махсус комиссия экологик вазиятни барқарорлаштириш ва аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни давом эттиради.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Бухорода йирик қарздорлик бўйича суд қарорига бепарво қараб келган Бухоро тумани ҳокимлигига тегишли Cobalt русумли хизмат автомашинаси жарима майдончасига олиб қўйилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эронликларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақириб, намойишчиларга нисбатан зўравонлик тўхтамагунча Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини билдирди.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.