Таълим сифатини жаҳон андозалари асосида ташкил этиш мақсадида юртимиз олий таълим муассасалари фаолиятида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, хорижий олий таълим муассасалари билан йўлга қўйилаётган ҳамкорлик алоқалари таълим жараёнидаги интеграциялашувга замин бўлиб хизмат қилади.
Бугун Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига Москва Педагогика давлат университети ректори Алексей Лубков жавоб ташрифи билан келди.
Қайд этиш лозимки, ТДПУ ҳамда МПГУ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 2017 йилнинг 12 августида имзоланган ҳамкорлик битими асосида босқичма-босқич ривожланиб бормоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад, 2018 йилнинг 24 декабрида ТДПУ ҳамда МПДУ ўртасида ўзбек-рус илмий таълим марказларини очиш тўғрисида имзоланган келишувга мувофиқ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида рус-ўзбек илмий таълим марказини очиш ҳамда келгусидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.
Москва Педагогика давлат университети ректорининг ташрифи давомида Тошкент давлат педагогика университетида А.Ф.Лосев номидаги Россия-Ўзбекистон илмий таълим марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросим чоғида иккала университет раҳбарлари чиқиш қилиб, мазкур илмий-таълим марказларининг педагогика фани тараққиётида муҳим ўрин эгаллаши ҳамда олий таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорлик жараёнида асосий база бўлиб хизмат қилишини таъкидлашди.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат педагогика университетида Москва педагогика давлат университети билан ҳамкорликда рус тили ва адабиёти фанидан мутахассислар тайёрлаш жараёни йўлга қўйилиши, шунингдек, профессор-ўқитувчилар ҳамда магистрларнинг Москвада малака оширишини ташкил этишга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори Ш.С.Шарипов жорий йилнинг февраль ойида МПДУда бўлиб, Москванинг педагог кадрлар тайёрлашга ихтисослашган етакчи олий таълим муассасасида У.Н.Нишоналиев номидаги Ўзбекистон-Россия илмий таълим маркази очилишида иштирок этган эди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
НУЖ ҳақидаги ҳужжатлар АҚШ президенти Доналд Трампнинг кўрсатмаси билан эълон қилинмоқда, у апрель ойида бу мавзудаги «қизиқарли» маълумотларни ошкор қилишга ваъда берган эди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.