Колумбия ҳукумати бир йилдан ошиқ вақтдан бери Никарагуа элчихонасида яшириниб келаётган Панама собиқ президенти Рикардо Мартинеллига бошпана тақдим этди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
«Колумбия президенти Густаво Петро Уррего Панама собиқ президенти Рикардо Алберто Мартинелли Беррокалга сиёсий бошпана тақдим этди ва ушбу қарор тегишли тартибда қўшни мамлакат ҳукуматига етказилди», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ушбу қарор инсонни ҳимоя қилиш тамойилига ва Колумбиянинг сиёсий сабабларга кўра таъқибга учраган шахсларга ёрдам кўрсатиш анъаналарига асосланган.
Рикардо Мартинелли 2009-2014 йилларда Панама президенти бўлган. У 2024 йил 7 февралдан бери Никарагуанинг Панамадаги элчихонасида яшириниб келаётган эди. Бунга суд собиқ президентга нисбатан давлат маблағларини нотўғри сарфлаганлик айби билан якуний ҳукм чиқаргани сабаб бўлган.
Мартинеллига 128 ой қамоқ жазоси тайинланган, шунингдек, 19,2 миллион доллар миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Суд бундан ташқари, унинг президентлик сайловларида иштирок этишини ҳам тақиқлаган.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.