Тошкент 2024 йилда МДҲ Ёшлар пойтахти мақомини олади

Тошкент 2024 йилда МДҲ Ёшлар пойтахти мақомини олади

Россиянинг Сочи шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) ҳукумат раҳбарлари кенгашининг (ҲРК) тор форматдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилиш якунида келгуси уч йил учун МДҲ Ёшлар пойтахтини эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди:

- 2024 йилда бу мақом Тошкент шаҳрига (Ўзбекистон) берилди;

- 2025 йилда - Габала шаҳрига (Озарбайжон);

- 2026 йилда - Капан шаҳрига (Арманистон).

Ёшлар пойтахти мақоми бир йил муддатга берилади. Танланган шаҳарда миллий ва халқаро миқёсдаги ёшлар тадбирларини ўтказиш режалаштирилган.

Сўнгра МДҲ Кенгаш мажлиси кенг таркибда давом этди, унда МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

Шунингдек, МДҲ давлатларининг радиациявий вазият бўйича мониторинг маълумотларини алмашиш бўйича ўзаро ҳамкорлиги тўғрисида Битим имзоланди.

Шунингдек, саноат кооперацияси, маданий-гуманитар соҳа, молиявий ва кадрлар масалалари бўйича ҳам қатор қарорлар қабул қилинди.

Бундан ташқари, имконияти чекланган болалар ўртасида МДҲ давлатларининг Спартакиадаси тўғрисидаги Низом тасдиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!