Тошбақа шаклидаги улкан яхта ҳақида нималарни биласиз?

Тошбақа шаклидаги улкан яхта ҳақида нималарни биласиз?

Араблар ўзининг инновацион технология-ю иншоотлари билан дунё ҳамжамиятини лол қолдиришда давом этмоқда.

Уларнинг навбатдаги инновацияси шаҳар ёки бино эмас, балки тошбақа шаклидаги улкан яхта — Пангеосдир.

Ҳали лойиҳа ҳолатида бўлган ушбу сузувчи шаҳарнинг 550 метр узунлик ва 650 метр кенгликда бўлиши режалаштирилган.

Унинг номи миллионларча йил олдин мавжуд бўлган суперқитъа — Пангеядан олинган. Италиялик дизайнер Пьерпаоло Лаццарини денгиз транспортининг 60 минг кишини сиғдира олишини таъкидламоқда.

Ичида меҳмонхоналар, савдо марказлари, парклар, кемалар ва аэропортлар бўлиши кутилаётган бу улкан иншоотнинг Саудия Арабистонида қурилиши режалаштирилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш учун 8 миллиард доллар талаб этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!