Тоқаев Германияга боради

Қозоғистон Давлат раҳбари 28-29 сентябрь кунлари расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлади, деб хабар беради Ақорда.
Қасим-Жомарт Тоқаев Берлинда Федерал Канцлер Олаф Шольц ва Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер билан музокаралар ўтказади.
Бундан ташқари, Президент Марказий Осиё давлатлари ва Германия давлат раҳбарларининг учрашувида иштирок этиши режалаштирилган. Ташриф доирасида Тоқаев халқаро Berlin Global Dialogue форумида нутқ сўзлайди, Германия ишбилармон доиралари вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).