Тонг табассуми!.. (43-қисм)
Муаллима ўқувчидан сўради:
— Тасаввур қил, шимингнинг бир чўнтагида минг сўм, иккинчи чўнтагида уч минг сўм бор. Хўш, бу нима дегани?
— Бировнинг шимини кийиб олибман дегани.
***
— Ўғлим, мактабни тугатганингдан сўнг албатта врачликка ўқигин!
— Дада, бу нима деганингиз? Мен, ахир, пашшаниям ўлдира олмайман-ку!
***
Сичқон ҳаммаёғи тирналган, лойга ботган ҳолда уйига қайтиб, оила аъзоларига деди:
— Одамлар “Қора мушук йўлингни кесиб ўтса, бахтсизлик юз беради” деб бекорга айтишмас экан.
***
Мушук танишига деди:
— Илтимос, қарзга икки-учта сичқон бериб тур! Бизнинг омбор ёпиқ экан. Акс ҳолда мушукчаларим оч қолишади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).