Толибон раҳбари Қатар бош вазири билан махфий музокаралар олиб бормоқда

A A A
Толибон раҳбари Қатар бош вазири билан махфий музокаралар олиб бормоқда

Толибон олий раҳбари Ҳайбатуллоҳ Охундзода май ойида Қатар бош вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Тани билан махфий музокаралар ўтказган эди. Бу ҳақда манбага таяниб, Reuters хабар бермоқда.

Агентлик манбасига кўра, музокараларнинг асосий мавзуси халқаро ҳамжамият билан муносабатлардаги кескинликни бартараф этиш бўлган. Шунингдек, агентлик маълумотларига кўра, Шайх Муҳаммад Толибон етакчиси олдига кўтарган бошқа масалалар қаторида қизларнинг таълим олиши ва аёлларни иш билан таъминлашга қўйилган тақиқни бекор қилиш зарурати ҳам бўлган.

Нашрнинг ёзишича, бу воқеалар афғон расмийларининг мамлакат яккаланишига барҳам беришга ёрдам берадиган йўлларни муҳокама қилишга тайёрлигини кўрсатиши мумкин.

Қайд этилишича, учрашув 12 май куни Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳрида бўлиб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!