“Толибон”нинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

“Толибон”нинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

“Толибон” ҳукумати Ўзбекистон билан муносабатларини мувофиқлаштириш учун мамлакатга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда бир қатор афғон манбаларига таяниб, Tasnim агентлиги хабар берди.

“Толибон” ҳукуматига яқин манбаларга кўра Абдул Ғофар Баҳр Кобул маъмуриятининг Тошкентдаги элчиси этиб тайинланган. Олдинги элчи - Мўғфуруллоҳ Шаҳобнинг қисқа муддатда вазифасидан олиниши сабаби маълум қилинмаган.

Хабарда айтилишича, янги тайинланган элчи муқаддам “Толибон” ҳукуматининг Олий судида текширув ва тадқиқот бўлими директори бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошида Мўғфуруллоҳ Шаҳоб Тошкентга элчи қилиб юборилган “Толибон”нинг расман биринчи вакилига айланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!