Тожикистонда музликларнинг эриши тезлашган

Тожикистонда музликларнинг эриши тезлашган

Тожикистонда охирги йилларда музликлар сони камайиб бормоқда. Бу ҳақда республика атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Баҳодур Шерализода хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, иқлим ўзгариши, айниқса, иссиқлик таъсири натижасида музликларнинг эриш тезлиги янада тезлашган.

Унинг қўшимча қилишича, ҳар йили муз блокининг майдони 1,3 квадрат метргача қисқаради.

“Атмосферага иссиқхона газлари минимал миқдорда чиқаётганига қарамай, Тожикистон иқлим ўзгариши таъсирига энг заиф давлатлардан бири ҳисобланади”, дейди Шерализода.

Маълумот ўрнида, Тожикистонда музликлар мамлакат ҳудудининг 6 фоизини эгаллайди. Айнан улар Марказий Осиёнинг деярли барча қисмини чучук сув билан таъминлайди. Тожикистонда музликларни сақлаш жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!