Тожикистонда бир соат ичида иккита зилзила қайд этилди

A A A
Тожикистонда бир соат ичида иккита зилзила қайд этилди

6 март куни Тошкент вақти билан соат 02:26 да ва 03:10 да Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилмоқда.

Дастлабки зилзила координаталари: 37,94 градус шимолий кенглик; 73,59 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,7. Чуқурлик 212 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 526 км жануби-шарқда.

Иккинчи зилзила координаталари: 38,17 градус шимолий кенглик; 73,3 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,6. Чуқурлик 100 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 490 км жануби-шарқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!