Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди

Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди

Тожикистон 20 апрелдан Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий қилади. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, “Ховар” агентлиги хабар берди.

Тегишли қарор ўзаро муносабатлар тамойили доирасида қабул қилинган.

“Туркия фуқаролари Тожикистон визасини хориждаги элчихоналар ва консулликларда олишлари мумкин”, — дейилади вазирлик хабарида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!