Тожикистон ТИВ: «Терактни тожикистонликлар уюштиргани Россия ҳукумати томонидан тасдиқланмаган»

Тожикистон ТИВ: «Терактни тожикистонликлар уюштиргани Россия ҳукумати томонидан тасдиқланмаган»

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Крокус-Сити мажмуасида юз берган теракт муносабати билан ОАВ вакилларига мурожаат эълон қилди.

“Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Москвадаги «Крокус Сити» концерт мажмуасида юз берган теракт муносабати билан Тожикистон фуқаролари ёки Тожикистон фуқароларининг ушбу ҳаракатга алоқадорлиги ҳақидаги маълумотларни тарқатишга масъулият билан ёндашиш зарурлигига эътибор қаратамиз.

Таъкидлаймизки, Тожикистон томони ҳозирда Тожикистон фуқароларининг иштироки ҳақида тарқалаётган сохта маълумотлар ҳақида Россия расмийларидан тасдиқлов олмаган. Шу муносабат билан Россия давлат идоралари томонидан тарқатилган расмий маълумотларга таянишингизни сўраймиз.

Шуни ёдда тутиш керакки, текширилмаган ва ишончсиз маълумотларнинг тарқатилиши ҳозирда мамлакатдан ташқарида бўлган Тожикистон фуқароларига зарар етказиши мумкин”, — дейилади Тожикистон ТИВ баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!