Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ билан боғлиқ кейинги режалар ҳақида гапирди.
"Мен бу ҳақда бир неча бор очиқчасига гапирганман ва энди сизларга айта оламан. Шунингдек, мен Aрманистоннинг собиқ раҳбариятига воситачилар, Минск гуруҳининг ҳамраислари орқали келажакни қандай кўришимиз тўғрисида маълум хабарларни етказдим. Биз Қорабоғ обод, хавфсиз, Озарбайжоннинг хавфсиз ҳудуди деб биламиз. Озарбайжон ва арман жамоалари биргаликда яшашлари учун биз Озарбайжоннинг бошқа барча ҳудудларини қандай ривожлантирсак, Қорабоғда ҳам худди шундай тараққиётни режалаштирмоқдамиз", деди у.
Хабарда айтилишича, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Aлиев Франциянинг "Le Figaro" газетасига берган интервьюсида унинг Қорабоғ келажаги ҳақидаги қарашларига оид саволга жавоб берди.
"Сизга шуни айтишим мумкинки, бизда сезиларли иқтисодий ютуқлар мавжуд. Бизда қашшоқлик даражаси жуда паст, тахминан 5%. Aрманистонда бу кўрсаткич 50% га яқин. Бундан ташқари, бизда ишсизлик даражаси паст. Пандемия олдидан бу 5% атрофида эди, ҳозирда 7%. Aммо, бу омил кенг тарқалган Тоғли Қорабоғ билан таққослаганда, тафовут кун билан тун ўртасидаги фарқни англатади, яъни биз у ерда яшовчи арманлар ва у ерга қайтиб келадиган озарбайжонликлар учун яхшироқ ҳаёт таъминлай оламиз. Ишончим комилки, икки миллат, икки халқ тинчлик ўрнатади", — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.