Тиббиёт ва давлат-хусусий шериклик: президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Тиббиёт ва давлат-хусусий шериклик: президент қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида ги президент қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.

Ҳужжат билан соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шаклларини ва муддатларини татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин:

- хусусий тиббиёт ташкилотлари биноларини қуриш ва доимий фойдаланиш учун бепул асосда ер участкаларини ажратиш - доимий;

- мавжуд давлат тиббиёт ташкилотларини қайтадан қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш шарти билан хусусий тиббиёт ташкилотлари объектлари қуриш ва доимий фойдаланиш учун бепул асосда ер участкалари тақдим этиш доимий;

- хусусий тиббиёт ташкилотлари биноларини қуриш ва вақтинча фойдаланиш учун бепул асосда ер участкалари тақдим этиш камида 10 йил;

- бўш турган давлат мулки объектларини, шу жумладан фаолият кўрсатмаётган давлат тиббиёт ташкилотларининг бино ва иншоотларини мақсадли фойдаланиш учун нол харид қийматида сотиш - доимий;

- давлат тиббиёт ташкилотларининг фойдаланилмаётган, кам фойдаланиладиган ёки реконструкция қилиш ёхуд капитал таъмирлашни (қайта жиҳозлашни) талаб қиладиган мавжуд бино, иншоот ва тиббий асбоб-ускуналарини фойдаланиш учун тақдим этиш камида 10 йил;

- концессия асосида бино қуриш ёки реконструкция қилиш, жиҳозлаш учун мол-мулк ва ер участкаларини ажратиш 15 йилгача;

- давлат тиббиёт муассасаларини хусусий шерикка ишончли бошқарувга топшириш 15 йилгача;

- давлат тиббиёт ташкилотларининг айрим функциялари ёки хизматларини тадбиркорлик субъектларига аутсорсинг асосида ўтказиш 5 йилгача;

- хусусий тиббиёт ташкилотларининг айрим функциялари ёки хизматларидан давлат тиббиёт ташкилотларида шартнома асосида фойдаланиш 5 йилгача;

Давлат хусусий шериклик шаклига кўра, хусусий шерикка қуйидаги инвестиция мажбуриятлари юклатилади:

- давлат тиббий муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини бажариш;

- қонун ҳужжатларида кўзда тутилган имтиёзли тоифадаги ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган шахсларга имтиёзли тўлов ҳажмларида ёки бепул тиббий хизматлар кўрсатиш;

- давлат тиббий муассасалари учун ёрдамчи функцияларни, шунингдек даволаш-профилактика хизматларининг соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган алоҳида турлариникўрсатиш;

- давлат хусусий шериклик тўғрисидаги битимда кўзда тутиладиган бошқа мажбуриятлар.

Қарор лойиҳасига Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ташкил этиш тўғрисида низом илова қилинган.

Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тиббий фаолият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия асосида амалга оширилади , - дейилган ҳужжат лойиҳасида.

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш учун танлов очиқ турда ўтказилади ва барча юридик шахслар қатнашиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!