Тезкор! Сирдарёдаги хонадонлардан бирида кучли ёнғин содир бўлди (фото)

Тезкор! Сирдарёдаги хонадонлардан бирида кучли ёнғин содир бўлди (фото)

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ФВБ Ахборот хизмати томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

"Боёвут туманида содир бўлган ёнғин натижасида яшаш уйининг тахминан 104 кв.м майдони зарарланган, 400 кв.м майдони сақлаб қолинди", — дейилади хабарда.

Тезкор! Сирдарёдаги хонадонлардан бирида кучли ёнғин содир бўлди (фото)

Хабарга кўра, бугун 20 июнь куни соат 12:50да Боёвут тумани, Фарход маҳалласидаги хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлган. Ёнғинга жами 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган бўлиб, дастлабки экипаж ёнғин жойига соат 12:55 да етиб борган ва ёнғин соат 13:40да батамом ўчирилган. Ёнғиндан яшаш уйининг 104 кв.м майдонидаги том ва шифт қисми зарарланган. Кўрилган саъй-ҳаракатлар натижасида яшаш уйининг 400кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин натижасида инсонларнинг тан жароҳати олиши ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмади. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!