Тезкор! Сирдарёда 33 ёшли эркак воқеа жойида, 26 ёшли турмуш ўртоғи шифохонада вафот этди. 2 ёшли қиз «реанимация»да

Тезкор! Сирдарёда 33 ёшли эркак воқеа жойида, 26 ёшли турмуш ўртоғи шифохонада вафот этди. 2 ёшли қиз «реанимация»да

Сирдарёда ис газидан заҳарланиш оқибатида 33 ёшли эркак воқеа жойида, 26 ёшли турмуш ўртоғи шифохонада вафот этди. Уларнинг 2 ёшли қизи «реанимация»га ётқизилди (тафсилотлар). 

Бу ҳақда вилоят прокуратураси томонидан «Sirdaryo Xabarlari»га хабар берилди.

Оқолтин тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмининг 8 январь 2021 йил соат 13:45да берган хабарига кўра, Оқолтин тумани, “Кўркам диёр” МФЙ, Маржонбулоқ кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Т.С., турмуш ўртоғи 1994 йилда туғилган И.С. ва вояга етмаган фарзанди 2019 йилда туғилган Э.Р.лар яшаш хонадонида заҳарланишиб, Т.С. воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, турмуш ўртоғи И.С. ва вояга етмаган фарзанди Э.Р.лар Оқолтин тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан И.С. шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Оқолтин тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!