Тез орада Россияга қарши 10-санкциялар пакети қабул қилиниши кутилмоқда

Тез орада Россияга қарши 10-санкциялар пакети қабул қилиниши кутилмоқда

Европарламент Европа Иттифоқи давлатларини имкон қадар тезроқ Россияга қарши санкцияларнинг 10-пакетини қабул қилишга чақирди.

Европарламентнинг 3 февраль куни Киевда бўлиб ўтадиган ЕИ-Украина саммитига тўғри келган навбатдан ташқари сессиясида қабул қилинган резолюцияда Европада ҳали ҳам фаолиятини давом эттираётган компаниялар, жумладан, "Лукойл" ва "Росатом"нинг Европа Иттифоқи бозорида ишлашини тақиқлаш таклиф этилди.

Бундан ташқари, Европарламент Украинага Ғарб жанговар самолётлари ва узоқ масофали ракеталарни етказиб бериш масаласини кўриб чиқишга чақирди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!