Термиз шаҳрида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги маъмурий биноси олдида жойлашган истироҳат боғидаги аттракционнинг троси узилиб кетиши оқибатида 5 нафар бола тан жароҳати олгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳолатга изоҳ берди.
Унга кўра, Термиз шаҳри, “Тупроққўрғон” МФЙ, Ҳаким ат-Термизий кўчасида жойлашган TERMIZ AVENUE PARK МЧЖга қарашли “БОЛAЖОН” номли маданият ва истироҳат боғида ўрнатилган “Қувноқ тепалик” аттракционидаги 4 кишилик ўриндиқ синиб, ерга қулаб тушиши натижасида 4 нафар бола турли хил тан жароҳати олган.
Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 18 апрелда рўйхатга олинган амалдаги “Аттракционлардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш қоидалари”га асосан:
ушбу боғдаги мазкур аттракцион мавсум олдидан тўлиқ техник шаҳодат синовларидан ўтказилмаган (қоиданинг 4-боб, 28-банди);
аттракционни тайёрлаш ва уни техник текширувдан ўтказиш учун тақдим этиш аттракционларнинг соз ҳолати ва улардан хавфсиз фойдаланиш учун масъул бўлган шахс тайинланмаган (қоиданинг 4-боб, 31-банди);
аттракционни мавсумга тайёрлиги тўғрисидаги далолатнома тузилмаган (қоиданинг 4-боб, 34-банди).
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ягона низомнинг банди маданият ва истироҳат боғларида, шунингдек, бошқа кўнгилочар масканларда ўрнатиладиган ва фойдаланиладиган аттракционларда мавсум олдидан фойдаланиш учун рухсатнома олинмаган.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун Истироҳат боғлари аттракционларни назорат қилиш бўлими томонидан объектлар жойига чиқиб ўрганилади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.