Темурийлар тарихини ўрганиш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинди

Темурийлар тарихини ўрганиш бўйича «йўл харитаси» қабул қилинди

Ўзбекистон Амир Темур меросини ўрганиш бўйича глобал марказга айлангани буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган халқаро конференция якунлари билан яна бир бор ўз тасдиғини топди.

25 мамлакатдан ташриф буюрган 300 дан ортиқ эксперт Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига жамоавий мурожаат йўлладилар. Унда давлат раҳбарига нуфузли форумни юксак халқаро даражада ташкил этгани учун чуқур ҳурмат ва самимий миннатдорлик изҳор этилди. Иштирокчилар конференция Буюк Темурийлар даври меросини ҳар томонлама ўрганиш, англаш ва тарғиб қилишга хизмат қилувчи муҳим глобал майдонга айланганини алоҳида таъкидладилар.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтган форум илмий жамоатчилик, халқаро ташкилотлар ҳамда маданий муассасалар вакилларини бирлаштирди. Ялпи ва шўъба йиғилишлари доирасида 200 дан ортиқ илмий маъруза тақдим этилди. Улар Темурийлар давридаги давлат бошқарув ва дипломатиядан тортиб, илм-фан, санъат, меъморчилик ҳамда маданий сиёсатгача бўлган кенг қамровли мавзуларни ўз ичига олди.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг конференция қатнашчиларига йўллаган мурожаатида илгари сурилган ғоялар келгуси тадқиқотлар учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилишини алоҳида қайд этдилар. Жумладан, Темурийлар давридаги Иккинчи Ренессансни ўрганиш ва унинг жаҳон цивилизацияси тараққиётига қўшган ҳиссасини чуқур таҳлил қилиш масалаларига эътибор қаратилди.

Президент номига йўлланган мурожаатда Амир Темур ва Буюк Темурийлар сулоласи мероси жаҳон тарихи ажралмас қисми экани таъкидланди. Шунингдек, Соҳибқироннинг давлатчилик тафаккури, илм-фан, маданият, шаҳарсозлик, дипломатияга бўлган эътибори ҳамда адолатли бошқарув тамойиллари бугунги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолаётгани қайд этилди.

Конференция якунларига кўра, халқаро иштирокчилар Темурийлар меросини ўрганишнинг янги босқичига қаратилган амалий ташаббуслар пакетини тақдим этдилар. Энг муҳим натижа сифатида халқаро “йўл харитаси” қабул қилинди. Унда даврни комплекс ўрганиш, илмий дастурларни кенгайтириш, фанлараро ёндашувларни ривожлантириш, шунингдек, қўлёзма, архив ва музей меросини сақлаш, реставрация қилиш ва рақамлаштириш ишларини кучайтириш назарда тутилган. Шу билан бирга, ёшларда тарихий меросга ҳурмат туйғусини шакллантиришга қаратилган таълим дастурларини модернизация қилиш, Буюк Темурийлар даври маданий объектларини халқаро майдонда тарғиб этиш ҳамда ёш тадқиқотчиларни грантлар, илмий лойиҳалар ва академик ташаббуслар орқали тизимли қўллаб-қувватлаш устувор вазифалар сифатида белгиланди.

Шунингдек, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш заруратига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти иштирокидаги қўшма лойиҳаларни кенгайтириш муҳим вазифа сифатида қайд этилди.

Хорижий меҳмонлар чиқишларида Янги Ўзбекистонда тарихий-маданий меросни асраш ва тарғиб қилиш соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижаларига алоҳида урғу берилди. Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори Фарҳан Аҳмад Низомий шундай таъкидлади:

«Яқинда қайта таъмирланган Темурийлар музейига ташриф бизда жуда катта таассурот қолдирди. Экспозициянинг юқори даражадаги ечими, мазмунан чуқурлиги ва тарихий ҳаққонийликка берилган эътибор меросни асрашга жиддий ва тизимли ёндашувни кўрсатади. Ушбу муҳим лойиҳа учун Президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдираман».

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳам халқаро даражада юксак баҳоланди ва глобал миқёсдаги нуфузли илмий-маърифий платформа сифатида эътироф этилди. Лондон университет коллежи Археология институти лойиҳаси раҳбари, доктор Миляна Радивоевич таъкидлаганидек, Марказ қисқа вақт ичида катта ўзгаришларни бошдан кечириб, бугун замонавий музей ва илмий маконнинг энг ёрқин намунасига айланди:

«Ўтган йил май ойида бу ерда бўлганимда, у ҳали шаклланиш босқичида эди. Бугун эса олдимизда ўз кўлами, мазмунан чуқурлиги ва визуал жозибаси билан ҳайратга солувчи тўлиқ амалга оширилган лойиҳа турибди. Энг муҳими, Марказ фақат экспозиция билан чекланиб қолмай, тадқиқот, таълим ва билимларни оммалаштиришни бирлаштирган яхлит илмий-маърифий экотизимни шакллантирмоқда».

Маданий дастур доирасида иштирокчилар Самарқанд шаҳрига ташриф буюриб, Имом Бухорийга бағишланган янги йирик мажмуа ва инновацион музей билан танишдилар. Мазкур объект халқаро экспертлар томонидан маънавий меросни замонавий талқинда намоён этувчи, илмий аниқлик, меъморий ифода ва илғор музей технологияларини уйғунлаштирган намуна сифатида юқори баҳоланди. Таъкидланганидек, Самарқандда амалга оширилган ушбу лойиҳа ислом цивилизациясини асраш, ўрганиш ва тарғиб қилиш соҳасида янги глобал стандартларни белгиламоқда.

“Ал-Фурқон” фонди директори Сали Шахсивари шундай деди:

«Бугун Ўзбекистонда исломий меросни асраш ва ривожлантириш масалаларига давлат даражасида устувор аҳамият берилмоқда. Президент ташаббуси билан барпо этилган Имом Бухорий каби замонавий ва пухта ўйланган мажмуалар буюк маънавий меросга бўлган чуқур ҳурматни намоён этиб, уни илмий жиҳатдан ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш учун янги имкониятлар очмоқда. Бу миллий маданий меросни глобал илмий ва таълимий маконга интеграция қилиш йўлидаги муҳим қадамдир».

Конференция Амир Темур таваллудининг 690 йиллигига бағишланган кенг қамровли халқаро тадбирлар доирасида ташкил этилди ва унинг меросини замонавий илмий ва маданий макондаги ўрнини муҳокама қилиш учун мутахассисларни бирлаштирди. Иштирокчилар Ўзбекистонда илм-фан, маданият ва тарихий меросни асраш соҳаларида амалга оширилаётган ташаббуслар халқаро жамоатчилик томонидан тобора катта қизиқиш ва эътирофга сазовор бўлаётганини таъкидладилар, бу эса илмий алмашинув ва ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратмоқда.

Туркий маданият ва мерос халқаро жамғармаси раҳбари Ақтўти Раимқулова таъкидлаганидек:

«Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган Ислом цивилизацияси маркази бугун муҳим илмий ва маънавий марказлардан бирига айланди. Амир Темур ва Темурийлар давридаги Иккинчи Ренессансга бағишланган экспозициялар мазмунан чуқурлиги ва юксак бадиий савияси билан ажралиб туради».

TURKSOY Бош котиби Султон Раев ҳам мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо бериб, шундай таъкидлади:

«Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан бугун илмий тадқиқотлар фаоллашмоқда, янги асарлар нашр этилмоқда, замонавий маданий-илмий инфратузилма шакллантирилмоқда. Мамлакатда барпо этилаётган институт ва лойиҳалар бугуннинг ўзидаёқ ноёб бўлиб, амалга оширилаётган жараёнлар кўлами Учинчи Ренессанснинг исботи сифатида баҳоланиши мумкин».

Якунда иштирокчилар Амир Темур ва Буюк Темурийлар сулоласи меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар янги сифат босқичига кўтарилишига, халқаро илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга ҳамда жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшишига қатъий ишонч билдирдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эрон Трампнинг Ҳўрмуз бўғозини очиш бўйича ултиматумига жавоб қайтарди

Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.

Эрон Ҳўрмуз бўғозининг «калитларини йўқотиб қўйди»

Бу ҳақда Ислом Республикасининг Зимбабведаги элчихонаси маълум қилди.

Гари Невилл - Абдуқодир Ҳусанов ҳақида: «Ҳеч қачон бунақасини кўрмаганман»

Англиялик машҳур собиқ қанот ҳимоячиси, ҳозирда телеэксперт Гари Невилл "Манчестер Сити"нинг ўзбекистонлик марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни мақтади.

Италия ЖЧ-2026 иштирокчилари қаторига қўшилиши мумкин

Италия миллий терма жамоаси назарий жиҳатдан 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин.

Эроннинг «иштиҳаси» ортиб бормоқда

Эрон ўзининг тинчлик келишуви лойиҳасини эълон қилди.

Шимолий Корея Эрондан узоқлашишни бошлади — разведка

Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.

Тадбиркор президентдан 2–3 тонна олтин сўради ва....

У мамлакат олтин захираси 52 тоннадан ошганини эслатиб, бизнесни оёққа турғизиш учун Ўшга 2–3 тонна олтин ажратишни сўради.

Ҳусанов ўзидан тезкор футболчи номини айтди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Британия уруш ҳолатига тайёргарлик кўрмоқда

Буюк Британия пойтахти Лондонда мамлакатни ҳарбий ҳолат режимига ўтказиш бўйича янги режа ишлаб чиқилмоқда.

Хонандалар учун солиқ тизими: жамоатчилик муҳокамаси якунланди

Муҳокама жараёнида лойиҳа юзасидан 130 та таклиф ва мулоҳаза келиб тушди.

Абдуқодир Ҳусановга бугун яна бир катта топшириқ юклатилади

Англия Премьер-лигаси 32-турида "Челси" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Эрон тарихий ёдгорликларига етказилган зарар миқдорини эълон қилди

АҚШ ва Исроил Эрон билан содир бўлган можаро давомида ислом республикасининг тарихий ёдгорликларига 57,7 миллион доллар миқдорида зарар етказди.

АҚШ разведка самолёти Қора денгиз устида узоқ парвоз қилди

АҚШ разведка самолёти Қора денгиз устида бир неча соат давомида парвоз қилгани ҳақида хабар берилди.

Нигерияда бозорга берилган авиаҳужумда камида 200 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Песков: Россия ва Украина ўртасидаги ҳудудий баҳслар бир неча километр билан чекланган

Дмитрий Песковнинг айтишича, Россия ва Украина ўртасидаги ҳудудий келишмовчиликлар “атиги бир неча километр” доирасида жамланган.

Трамп Хитойни Эронга қурол етказса, 50 фоизлик бож билан таҳдид қилди

У бу ҳақда Fox Newsга берган интервьюсида маълум қилди.

Дунё янги жаҳон уруши даврига кирмоқда — The New York Times

Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.

«Мен Эронни бир кунда, ҳатто бир соатда йўқ қилиб юборишим мумкин эди, лекин хоҳламайман», — Трамп

Бошқа баёнотлар: — Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;

Фарғонада фуқаролар номига 1 млрд сўмдан ортиқ онлайн кредит расмийлаштирган фирибгар қўлга олинди

ИИБга мурожаат қилганлардан яна бири номаълум шахс томонидан номига 105 миллион 780 минг сўмлик ипотека кредити расмийлаштириб олинганини билдирган.

Ливандаги ҳаво ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2000 нафардан ошди

Бу ҳақда Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Оқ уй Эрон ва АҚШ ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилаётганини тасдиқлади

Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Уганда Исроилни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди

Уганда армияси раҳбари Мухоози Кайнеругаба Исроилни қўллаб-қувватлаш учун 100 минггача аскар юборишга тайёрлигини маълум қилди.

АҚШ Эронга ҳужум қарори учун товон тўламоқда

АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Дэниел Дэвис фикрича, Вашингтон Эронга қарши ҳужум оқибатларини энди ҳис қилмоқда.

Исроилнинг Ливанга ҳаво ҳужумида 13 хавфсизлик ходими ҳалок бўлди

Бу ҳақда Reutersга таяниб Ливан президенти Жозеф Аун маълум қилди.

Трамп: АҚШ Эрон билан келишув бузилса, энг илғор қуроллардан фойдаланишга тайёр

Бу ҳақда у New York Postга берган интервьюсида айтган.

Ливанда Исроил ҳужумлари қурбонлари сони эълон қилинди

Ливанда Исроил ҳужумлари сабаб 1500 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди.

Трамп Эрон сиёсати бўйича келишмовчиликлар фонида разведка раҳбари Тулси Габбардни ишдан бўшатмоқчи бўлган

Трамп Габбарднинг Конгрессдаги чиқишидан норози бўлган, чунки у ҳарбий сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватламаган деб ҳисобланган.

Россияда мудофаа вазири собиқ ўринбосари 19 йилга қамалди

Россияда мудофаа вазири собиқ ўринбосари Павел Попов 19 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди

2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.

“Oлмалиқ кон-металлургия комбинати”га 48 млрд сўм қўшимча компенсация белгиланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.

ChatGPT ва OpenAIни Флорида университетидаги отишма учун қурбон бўлганлар оиласи судга бермоқчи

Бу ҳақда The Times ва бошқа халқаро нашрлар хабар қилмоқда.

Нетаняҳу Ливан билан дарҳол музокара бошлашни буюрди

Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Ҳарбий жиноят: 250 нафар одам қириб ташланди

АҚШ ва Эрон ўртасида 45 кунлик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганидан кўп ўтмай, Ливан ҳудудидаги вазият яна кескинлашди.