Telegram асосчиси Дуров: «Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди?»

Telegram асосчиси Дуров: «Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди?»

Куни кеча Исроилнинг NSO Group компанияси WhatsApp ҳимоясидаги туйнук дан фойдаланиб келаётгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур компания ўзи айнан жосуслик дастурларини ишлаб чиқариши билан машҳур.

Шу машмашалар ортидан ВКонтакте ижтимоий тармоғининг ҳамда Telegram мессенжерининг асосчиси Павел Дуров ҳам Нима учун WhatsApp ҳеч қачон хавфсиз бўла олмайди? сарлавҳали постида ушбу мессенжерни қаттиқ танқид қилди.

Дуровнинг таъкидлашича, WhatsApp да фойдаланувчининг сурати, манзили ва контактларига кириш имконини берувчи туйнук мавжудлиги аниқланганига унчалик ҳам ҳайрон қолмаган. Бу WhatsApp тарихида биринчи бўлаётган воқеа эмас.

Telegram асосчиси таъкидлаган иккинчи камчилик WhatsApp дастлабки кодининг ёпиқлигидир. Айни шу боис уни холис дастурчилар, хавфсизлик соҳасидаги мутахассислар текшириб кўра олишмайди. Дуровга кўра, дастурчилар ҳатто бу мессенжер кодини атайлаб чалкаштириб ташлашган четдан ҳеч ким уни тушуниб қолмаслиги учун. Айни шу ёндашувига кўра WhatsApp очиқ кодли Telegram мессенжерига қарама-қаршидир.

ЎҚИНГ: WhatsApp ва Messenger нинг асосий рақибини Цукерберг тан олди

WhatsApp мессенжерининг эгаси Facebook компанияси эканлигини ҳам Дуров яна бир бор эслатиб ўтган бу компания АҚШ Федерал қидирув бюроси билан ҳамкорликда гумон қилинади. Дуров бу тахминига асос қилиб шуни келтирадики, Telegram дан фарқли равишда, WhatsApp мессенжери Россияда ва Эронда блокланмаган. Демак ҳукумат унинг фойдаланувчилари ёзишмаларига ҳамда шахсий маълумотларига кира олади.

Булардан ташқари, WhatsApp да хабарларни шифрлаш йўлга қўйилган пайтда яна бир функция чатларнинг захира нусхасини булутли серверда сақлаб қўйиш имкони ҳам йўлга қўйилганди. Дуровнинг фикрича, бу аслида тузоқ бўлиб, шифрланган бўлишига қарамасдан, фойдаланувчиларнинг маълумотларини учинчи шахсларга тақдим этиш имконини беради.

WhatsApp асосчиларидан бирининг Facebook билан келишмовчилик сабабли компаниядан кетган, иккинчиси эса барчага мазкур ижтимоий тармоқдаги аккаунтларини ўчириб ташлашни маслаҳат берган. Уларнинг иккаласи ҳам компромисс учун ўз фойдаланувчиларининг махфийлигини сотишган лигини тан олишган.

Ва ниҳоят, WhatsApp кейинги пайтларда Telegram га киритилган янги функцияларни ўзлаштириб келаётганига ҳам П.Дуров эътибор қаратган. Бундай ҳолат Facebook ҳамда унинг лойиҳалари, жумладан Instagram учун оддий ҳолдир, дейди у.

Manba: terabayt.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!