Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бангладеш элчиси билан учрашди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Бангладеш элчиси билан учрашди

2023-йил 30-май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бангладеш Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Заҳангир Алам билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон делегациясининг жорий йил 17-19 – май кунлари Бангладешга ташрифи самарали натижаларини мамнуният билан қайд этдилар.

Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўришнинг ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди. Иқтисодий дипломатия ва зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!